ХВЖ Ўзбекистонга самарасиз давлат банкларини қайта тузиш ёки тугатишни тавсия қилди

Халқаро валюта жамғармаси 2026 йилги IV модда доирасидаги маслаҳатлашувларни якунлари бўйича ҳисоботини эълон қилди. 

Жамғарма давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштиришни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, активлар сифатини ҳаққоний баҳолаш, корпоратив бошқарув ва хатарларни бошқаришни кучайтириш, стратегик инвесторларни жалб қилиш учун шаффоф ва рақобатли жараёнларни йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди.

ХВЖ фикрича, паст кўрсаткичли банкларда ўз вақтида чора кўрилиши, жумладан раҳбариятни алмаштирилиб, зарур ҳолларда эса уларни қайта тузиш ёки тугатиш керак.

Давлат банкларининг ортиқча функциялари бюджетга босим ўтказиши мумкин.

ХВЖ, шунингдек, имтиёзли кредитлашни қисқартириш, Марказий банк мустақиллигини таъминлаш, стресс-тест ва кредит баҳолаш тизимларини такомиллаштириш ва рақобатни кучайтиришни устувор вазифалар сифатида белгилади.

@bankir

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan