Банк омонати ёки кўчмас мулк: қаерга сармоя қилган маъқул?
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида даромадлилик сўнгги бир йилдан бери бироз тикланмоқда.
2026 йил мартда Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги йиллик 14,6 фоизгача етди. Бу кўрсаткич 2025 йил мартда 6,2 фоиз эди. 2024 йил февралида эса — 32,4 фоиз.
Бунда, ижарадан келадиган ўртача даромад 8,7 фоиздан 8 фоизгача камайган бўлса, уй-жойларнинг ўртача нархи 6,6 фоизга қимматлашди.
Лекин, уй-жойга инвестициялар даромадлилиги кўчмас мулкнинг жойлашган ҳудуди ва хоналар сонига қараб бир-биридан сезиларли даражада фарқланади:
⏺1 хонали: Миробод – 50,0 фоиз (2025 йил март – 1 фоиз), Бектемир – 19,3 фоиз (22,8 фоиз);
⏺2 хонали: Юнусобод – 24,8 фоиз (0,5 фоиз), Яккасарой – 13 фоиз (16,5 фоиз);
⏺3 хонали: Миробод – 12,9 фоиз (9,5 фоиз), Чилонзор – 3,8 фоиз (8,7 фоиз);
⏺4 хонали: Яккасарой – 18,5 фоиз (12,2 фоиз), Бектемир – -14,1 фоиз (4,3 фоиз).
Ижара бўйича энг юқори ўртача даромадлилик Шайхонтоҳур 9,1 фоиз (9,3 фоиз) ва Яшнободда 8,4 фоиз (8,8 фоиз) қайд этилди.
Даромадлилик даражаси бўйича инвестицион жозибадорлиги юқорироқ бўлган 1 ва 2 хонали хонадонлар учун даромадлилик даражаси мос равишда 29,8 фоиз (2025 йил март ойида 9,3 фоиз) ва 17,4 фоизни (4,8 фоиз) ташкил қилди.
3 ва 4 хонали хонадонларда даромадлилик нисбатан пастлигича сақланиб қолди. Хусусан, 3 хонали хонадонларнинг ўртача даромадлилик 8,7 фоиз (6,2 фоиз) 4 хонали хонадонларда 2,4 фоиз (4,4 фоиз) бўлди.
Омонатга пул қўйишчи?
Уй-жойга инвестиция қилиш даромадлилиги 2024 йилнинг ярмидан бошлаб омонатлардан ортда қолмоқда.
Шунга қарамай, сўмдаги омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси ҳам сўнгги бир йилда пасаймоқда.
2025 йил февралида аҳоли омонатлари бўйича ўртача ставка 22,1 фоизни ташкил қилган бўлса, 2026 йил февралида 20,4 фоизгача тушди.
Шунга қарамай банк омонатлари кўчмас мулкка нисбатан даромадлилик даражасини сақлаб турибди.
Омонатлар ичида “Агробанк”нинг “Сандиқ” омонати йиллик 21 фоиз ставка билан ўртача омонатлардан юқори бўлиб, жозибадор таклиф сифатида кўрилмоқда.
Агарда 500 млн сўмга Тошкентдан бир хонали уй олмасдан, пулингизни ушбу 21 фоизлик омонатга қўйсангиз ҳар ой 8,6 млн сўм даромад оласиз.
Бу маблағ тўғридан-тўғри пластик картангизга ҳар ойда кечикишларсиз ташлаб берилади.
Тошкентда ҳеч қайси бир хонали уй ижараси билан бундай катта миқдорда ойлик даромад олиш имкони йўқ.
Бу омонатга қўйилган маблағнинг ликвидлиги ҳам юқори. Онлайн очилган омонатда 100 000 сўм қолдириб, қолганини исталган пайт ечиб олиш мумкин.
Шундай қилиб айни пайтда Тошкентда уй сотиб олишдан кўра, омонатга пул қўйган ўртача ҳисобда ҳалигача фойдалироқ.
Кўчмас мулк орқали даромад олишда 1 хонали ва айрим ҳолларда 2 хонали уйлар омонатлардан даромадлироқ бўлиб турибди.
Имкон бўлса, капитални бир нечта йўналишга бўлиб, рискларни диверсификация қилиш энг тўғри йўл бўлиши мумкин.