Давлат банкларида муаммоли кредитлар тезроқ ўсмоқда
I чорак якунига кўра, Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар (NPL) миқдори йил бошига нисбатан 1,8 трлн сўмга ўсиб, 19,9 трлн сўмни ташкил қилди.
Бунда NPL кўпайиши давлат банклари ҳисобига шаклланди — 1,5 трлн сўм. Хусусий банкларда қайтарилмаётган кредит 345 млрд сўмга ошди.
Айни пайтда NPL улуши бўйича фақатгина “Гарантбанк” ва “Пойтахтбанк” 10 фоиздан юқори улушга эга бўлиб турибди.
Давлат банкларида бу кўрсаткич 3,2 фоизни, хусусий банкларда эса 2,7 фоизни ташкил қилади.