Fitch Ratings агентлиги Тошкентда ўтказилган конференция бўйича таҳлилий баёнот бериб, 2020 йилдан бери банк тизимида олиб борилган ислоҳотлар ижобий натижа бераётганини таъкидлади.

“СҚБ”, “Асакабанк” ва “Алоқабанк” 2025 йил охиригача хусусийлаштирилиши керак эди.

Агентлик бу жараён банкларнинг муаммолари, имтиёзли кредитларнинг сезиларли ҳажми, капитал етишмовчилиги сабабли кредит ўсишининг чекланиши ва ички бозорда кучли рақобат сабаб қийин бўлишини айтмоқда.

“Халқ банки”, “Микрокредитбанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки”даги давлат улушининг бир қисми Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилгани (https://t.me/Bankir/6516) эса ижобий баҳоланди.

Жамғармани Franklin Templeton компанияси бошқаради. Бу эса банкларга давлат аралашувини камайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлашга катта ёрдам бериши мумкин.

Прогнозларга кўра, давлат банкларидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 2025-2026 йилларда 9-10 фоизлик энг юқори даражага чиқади.

Fitch чакана кредитлашнинг сезиларли ўсиши банкларнинг даромадлилигини оширган бўлсада, маълум хатарларни пайдо қилганини таъкидлади.

Агентлик гаровсиз истеъмол кредитлари кескин ўсаётганини қайд этиб, бу бўйича регулятордан назорат кучайтирилишини кутмоқда.

Автокредитлар учун қўйилган чекловлар (https://t.me/Bankir/3278) самарали натижа бераётгани айтиб ўтилди.

Ростдан ҳам Марказий банк амалда ҳаракатларни бошлаб юборган.

Регулятор 24 июлдан бошлаб, банклар кредит портфелида микроқарзлар улуши 25 фоиздан ошмаслигини белгиламоқда.

Бу эса микроқарзлар бўйича таклифларни анча қисқартиради.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan