13 май куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши доирасида Асакабанк навбатдаги ютуққа эришди.

Банк савдони молиялаштириш бўйича «Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк» унвони билан тақдирланди.

Асакабанк, ЕТТБнинг Савдо молиялаштириш дастурига 2019 йил сентябрь ойида қўшилганига қарамай, ушбу мукофотни 2019, 2022, 2023 ва эндиликда 2025 йилда қўлга киритди.

Ушбу ютуқ Асакабанкнинг халқаро савдони қўллаб-қувватлаш, савдо молиялаштиришдаги фаол иштироки ва барқарор ўсиш стратегиясини яна бир бор намоён этди.

Реклама

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan