Микроқарзлар рекорд даражада пасайди
Банкларда микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси 28,7 фоизгача пасайиб, янги рекорд қайд этилди.
Бу маълумотлар эълон қилиш бошланган — 2025 йил ёзидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Микроқарзларнинг энг қиммати ҳамон “Тенге банк”да бўлиб турибди — 42,6 фоиз. Давлат банкларида фоизлар пастроқлиги уларда кредит шартлари мураккоброқлиги билан изоҳланади.
Автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаси ҳам 22,6 фоизгача пасайди. Энг паст кўрсаткич 2 мартда кузатилганди.
Нега фоизлар пасаймоқда?
Фоизлар пасайиб бораётгани асосий сабаб — кредитларни ажратиш мураккаблашмоқда.
Регулятор талаблари билан банклар имкон борича сифатли кредиторларга қарз беришга ҳаракат қилмоқда.