Самарқандда кредит олиш тезроқ ўсяпти
2026 йилнинг январ—март ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан иқтисодиётга жами 89,9 трлн сўм кредит ажратилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 9,1 фоизга ўсган.
Вилоятлар кесимида Самарқанд вилоятида кредит олиш энг тез ўсмоқда ва биринчи ўринда бўлиб турибди — 5,7 трлн сўм (+69,4 фоиз). Бунда Тошкент шаҳри инобатга олинмаган.