Канал ботига кунига кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Кимдир қайсидир банкни айбласа, яна кимдир унинг номига ноқонуний кредит расмийлаштирилганидан шикоят қилади.

Бу каби ҳолатларда Марказий банкнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилиш керак.

Ишонч телефонига мурожаат қилиш фойда берадими?

Ҳа, албатта. Ҳар бир мурожаат регулятор томонидан кўриб чиқилади. Агарда банклар томонидан қоидабузарлик содир этилган бўлса нафақат мурожаат ҳал этилади, балки банклар огоҳлантирилиши, ҳатто жаримага ҳам тортилиши мумкин.

Шундай қилиб банклар билан муаммо бўлганда, банкнинг ўзи буни ҳал этишни ортга сурса ёки хизмат кўрсатишда бошқа камчиликлар кузатилса, тўғридан-тўғри Марказий банкка мурожаат қилиш энг тўғри йўлдир.

📱Ишонч телефони: (+998 71) 200-00-44

Марказий банк ҳудудий бошқармаларининг ишонч телефонлари билан бу ерда танишиш мумкин. (https://t.me/Bankir/6620)

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan