I чоракда сармоя жалб қилган стартаплар
Ўзбек компаниялари 2026 йилнинг дастлабки уч ойида 150 млн долларга яқин инвестиция олди.
Бунинг катта қисми Uzum’га тўғри келди. Компанияга VR Capital+ томонидан 131,5 млн доллар сармоя киритилди ва бозор қиймати 2,3 млрд долларга етди.
АҚШ бозорида Saas ечимларини таклиф қилувчи Дататруcк ҳам катта маблағ жалб қилди — 13,2 млн доллар.
Стартаплар орасида таълим, дастурий таъминот ва сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар кўпроқ.