❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг
Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.
Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади.
Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.
Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.
Бунда фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.
Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:
А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).
Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.
— portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 16 480 сўм);
— my.gov.uz орқали (хизмат нархи 14 834 сўм).
Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.
➡️Скоринг баллингизни КАТМ иловаси орқали ҳар куни бепул кузатиб борсангиз бўлади.
Иловада бошқа хизматлар ҳам тақдим қилинади.
“Ишончли кафил” — бу орқали фойдаланувчи кафил бўлишидан аввал қарз олувчи шахснинг кредит тарихи маълумотларини текшириши мумкин. Хизмат нархи 8 240 сўм.
“Кимга кафильман” — бу хизмат орқали фойдаланувчи ҳозирда кимларга кафил эканини кўриши мумкин. Унинг нархи 2 060 сўм.
Шунингдек, “Муддати ўтган тўловлар” хизмати орқали асосий қарздорлик бўйича кечиктириб (90 кундан ошган) тўланган тўловлар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкони бор. Бу хизмат нархи 4 120 сўм.
“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳозирда 13 843 сўм тўлов қилинади.
Бундан ташқари “кредитга тақиқ“ хизмати орқали номингизга кредит олишни чеклаб қўйишингиз мумкин. Хизматдан фойдаланиш бепул.
Қандай қилиб кредит тарихини яхшилаш мумкинлигини бу ердан ўқиш мумкин.