❗️Онлайн банкингда янги қоидалар

Бугундан онлайн банкинг бўйича бир қанча ўзгаришлар бўлади.

Биринчи навбатда янги мижозлар банк иловаларида рўйхатдан ўтишда телефон рақами, ЖШШИР ва банк карта маълумотлари ўзаро мос келиши текширилади.

Маълумотлар бир-бирига мос бўлмаса, иловалардан фойдаланиш имконияти бўлмайди.

Бунда телефон рақами ота-она, опа-сингил, турмуш ўртоғи ёки фарзанд номида бўлса истисно қилинади.

Шунингдек, энди бир кунда бир нечта банкдан кредит олиш чекланади.

Мурожаат биринчи бўлиб қайси банкка йўлланса аризани ўша банк кўриб чиқади, қолганлари камида 1 сутка кутишига тўғри келади.

Жавобгарлик энди банк зиммасида

Бугундан бошлаб сизнинг номингизга фирибгарлик йўли билан кредит расмийлаштирилса ва бу тергов томонидан тасдиқланса:

⏺сиз қарзни тўламайсиз
⏺фоиз ва жарималар ҳисобланмайди
⏺агар пул ечилган бўлса, банк қайтаради (суд қарори билан).

Номингизга фрод кредит олинса, жавобгарлик сизда эмас, банк зиммасида бўлади.

@bankir

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan