“Палов музейи”, Caravan ва Cinara’s ресторанлари 24 млн долларга сотувга қўйилди
Caravan Group ресторанлар тармоғи асосчиси Тимур Мусин ўзига тегишли овқатланиш жойларини сотувга қўйди. Бу бўйича эълонлар OLXга жойлаштирилган.
Улардан энг қиммати “Палов музейи” бўлиб, унинг нархи 150 млрд сўм қилиб белгиланган. Caravan ресторани нархи 45 млрд сўмга, Cinara’s эса 99 млрд сўмга баҳоланган.
Барча лойиҳаларнинг ўзини оқлаш муддати тахминан 7 йил деб айтилган. Уларнинг умумий қиймати эса 294 млрд сўмга (тахминан 24,3 млн доллар) баҳоланмоқда.