Мартда рекорд даражада уйлар сотилди

Ўзбекистонда нақдсиз ҳисоб-китобларга ўтиш олдидан март ойида 43,6 мингта уй сотуви расмийлаштирилди.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробар кўп бўлиб, тарихий рекорд кўрсаткичга айланди.

Бу рекорд узоқ муддат янгиланмаса керак. Марказий банк апрелнинг ярмида атига 6,8 мингта кўчмас мулк сотуви расмийлаштирилганини маълум қилди.

Сотувлар ой давомида узоғи 15 мингтага етиши мумкин. Нақдсиз ҳисоб-китобларга ўтиш бозорга ўз таъсирини ўтказяпти.

Шундай пайтда иккиламчи уйлар нархи яна барқаро ўсиш даврига қайтди.

Тошкентда нархлар йиллик 5 фоизга ўсган бўлса, Сирдарёрда 22 фоизгача кўтарилган. Бутун Ўзбекистон бўйича ўсиш — 10 фоиз.

@bankir

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan