❓Қандай қилиб кредитни арзонроқ тўлаш мумкин?
Агар сиз 1-2 йил олдин юқори фоизда кредит олган бўлсангиз — ҳозир ортиқча пул тўлаяпсиз.
Ўзбекистонда айни пайтда микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси 29-30 фоиз атрофида.
Бироқ, бир йил аввал бу кўрсаткич 35-36 фоиз атрофида эди. Шу сабабли, ҳозирда кўпчиликда юқори фоизли микроқарзлар бўлиши мумкин.
Бундай пайтда кредитни қайта расмийлаштириб, камроқ фоизда тўлаш имконияти бор — 📗 “Агробанк”да.
Дейлик, сиз бир йил аввал қайсидир банкдан 3 йилга 36 фоиздан 75 млн сўм микроқарз олгансиз. Ойига 3,4 млн сўмдан тўлаб келяпсиз.
Шунда ҳозирда сизда 58,2 млн сўм қарз қолган бўлади.
“Агробанк”нинг “Арзон” микроқарзи орқали кредит қайта расмийлаштирилганда, банк шу 58,2 млн сўмни сиз микроқарз олган банкка тўлиқ тўлаб беради.
Янги шартлардаги 25 фоизлик кредит билан сизнинг ойлик тўловингиз 330 минг сўмга камайиб, 3,1 млн сўмга айланади.
Бу орқали 2 йилда қарийб 8 млн сўмни тежайсиз.
Шартлар қуйидагича:
⏺Кредит миқдори — 100 млн сўмгача
⏺Фоиз ставкаси — 25-26 фоиз
⏺Муддати — 5 йилгача
Кредит бюджет ташкилотлари ходимлари (ўқитувчи, шифокор, ҳарбий ва бошқалар) учун мўлжалланган.
Бироқ, уларнинг турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари учун ҳам амал қилади.