❗️Банкирларнинг ўртача ойлиги 18,5 млн сўмдан ошди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг I чорагида ўртача расмий иш ҳақи 6,8 млн сўмни ташкил қилди.

Бунда соҳалар кесимида банк ва молия соҳасида ишловчилар маоши 18,6 млн сўмга етди.

Кейинги ўринларда ахборот ва алоқа (16,5 млн сўм) ва логистика (10,7 млн сўм) соҳаси ходимлари бормоқда.

Ўқитувчи ва шифокорлар ҳамон энг кам маош олувчи соҳа вакиллари бўлиб турибди — мос равишда 4,6 млн сўм ва 4,1 млн сўм.

Ўртача йиллик маош мамлакат бўйича 17,4 фоизга ўсган бўлса, ўқитувчи (14,2 фоиз) ва шифокорларнинг (13 фоиз) иш ҳақи бу ўртача кўрсаткичдан пастроқ ўсган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри 11,7 млн сўм билан етакчи бўлиб турибди. Ўсиш бўйича ҳам пойтахт бошқа ҳудудлардан олдинда.

@bankir

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan