UzAuto Motors фойдаси 16 фоизга пасайди
UzAuto Motors 2026 йил I чоракда 648,3 млрд сўм соф фойда олди.
Бу 2025 йил I чоракдаги 771,9 млрд сўмга нисбатан 16 фоизга камроқ.
Компания даромади 12,2 фоизга ўсиб, 10,88 трлн сўмни ташкил қилди.
Бироқ, сотиш харажатлари 3 баробар ўсиб, 1 трлн сўмга етгани фойда камайишига олиб келди.
UzAuto Motors’нинг бозордаги улуши ҳам камайиб бораётгани ҳақида ҳам ёзгандик.
Chevrolet брендига нисбатан KIA ва BYD брендлари сотуви тезроқ ўсмоқда