❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?
☯️Asia Alliance Bank’нинг Aliance Pay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Трастбанк”нинг Trastpay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг BRB иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️Open bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
☯️SelloPay иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
☯️“Туронбанк”нинг MyTuron иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️“Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️OQ иловаси — 1 млн сўмгача.
TBC Bank’нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.
Uzum Bank эса Uzum картаси орқали 100 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказишни таклиф қиляпти.
Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.
Деярли барча банкларда Humo’дан Humo’га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.
Иловаларни Google Play ва App Store’дан юклаб олиш мумкин.