Энди тадбиркорлар жариманинг 50 фоизини 1 ой ичида тўлашса, қолган қисмидан озод қилиниши мумкин
1 октябрдан молиявий жарималарни тўлаш тартибини либераллаштириш режалаштирилмоқда.
Таклифга кўра, тадбиркорлар ваколатли орган қарори топширилганидан сўнг 1 ой ичида жариманинг 50 фоизини тўлашса, қолган қисмидан озод этилади.
Шу жумладан, жаримани 6 ой давомида тенг улушларда бўлиб тўлаш имконияти ҳам жорий этилиши кутилмоқда.
Янги тартиб доирасида, агар, жарима қарори суд томонидан бекор қилинса, ундирилган маблағ 15 кун ичида қайтариб берилади.