Март ойи ҳолатига кўра энг кўп нималар қимматлашди?

Юқоридаги расмларда 2026 йил март ойи ҳолатига кўра озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматлар кесимида нархларнинг ўсиш ёки пасайиш фоизлари кўрсатилган.

⏺Йиллик ҳисобда озиқ-овқат маҳсулотлари орасида энг катта нарх ўсиши лимон (91,4%), мандарин (22,8%), олма (19,9%) ва қўй гўшти (18,2%) да кузатилди.

⏺Ноозиқ-овқат маҳсулотлари орасида эса нархлар ўсиши энг кўп метан газида кузатилган — 30,3 фоизга ошган. Бундан ташқари, никоҳ узуги нархи 29,7 фоизга, газета 17,5 фоизга, цемент эса 15,8 фоизга қимматлашган.

⏺Хизматлар сегментида эса энг катта ўсиш автомобилларни суғурталаш хизматлари (281,8%)да кузатилди . Шунингдек, троллейбусда йўл ҳақи 100%, тармоқ газ хизматлари 39,2 фоиз ва ҳайдовчилик курслари нархи 35,8 фоизга ошган.

@bankir

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan