Манбаларга кўра, унга мамлакат иқтисоди ва молия соҳасида бутунлай янги, кенгроқ ва инновацион лавозим таклиф қилинган.

Дилдора Жўраева Молия вазирлигида 5 йил давомида матбуот котиби ва вазир маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, шунингдек, Montfort Eurasia (Лондон) компаниясида стратегик коммуникация бўйича маслаҳатчи сифатида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида ахборот алоқаларини юритган.

У, Birmingham университети битирувчиси ва хорижда амалий тажрибага эга мутахассис, иқтисодий ислоҳотлар ва халқаро PR кампанияларида муҳим роль ўйнаган. Унинг тизимга қайтиши, бошқарув сифати ва профессионал алоқа даражасини янада оширишга олиб келиши кутилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan