Апрель ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1,4 млрд долларга кўпайиб, 49,25 млрд долларни ташкил қилди (https://cbu.uz/uz/statistics/intlreserves/2416620/). Бу навбатдаги рекорд.
Ой давомида захиралар таркибида олтин ҳажми 12 тоннадан кўпроқ камайган бўлсада, олтин нархи ошиши ҳисобига қиймати 773 млн долларга ортди ва 37,65 млрд долларга етди.
Валюта захираларида ҳам ўсиш кузатилди ва узоқ вақтдан сўнг 11 млрд долларлик кўрсаткичга қайтилди.
Қимматли қоғозларга яна 500 млн доллар сармоя киритилди. Натижада айни вақтда Ўзбекистон захираларида қимматли қоғозлар қиймати 703,9 млн долларгача кўтарилди.
Мамлакат қиммат қоғозларга инвестиция қилишни бир йил аввал 35 млн доллар билан бошлаган эди (https://t.me/Bankir/4838).