Миллий инвестиция жамғармаси IPOси май ойида бўлиб ўтади
Президент май ойида 2,4 млрд долларлик портфел акцияларига эга Миллий инвестиция жамғармаси IPOси (30 фоизи) бўлиб ўтишини маълум қилди.
Жамғарма таркибида 13 стратегик давлат корхоналари мавжуд бўлиб, улар орасида СҚБнинг 40 фоиз улуши ҳам бор.
2025 йилда унинг таркибида БРБ ва МКБанкнинг улуши ҳам киритилган эди.
IPO Лондон ва Тошкентда dual listing (икки томонлама) кўринишида ўтказилади.
Жорий йилда энг йирик солиқ тўловчи “НКМК”нинг ҳам IPOси бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Бироқ, Ўзбекистон буни ўтказишга ҳозирча шошилмаяпти. Кўп нарса жамғарма IPOси натижаларига боғлиқ бўлади.