Ўқитувчилар учун субсидияга аризалар қабул қилиш давом этмоқда
Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагогларга ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрелдан бери давом этмоқда.
Субсидияга давлат хизматлари маркази, «MyGov» иловаси ёки my.gov.uz портали орқали ариза топшириш мумкин.
Аризаси ижобий қабул қилинганларга, ипотека кредит бўйича бошланғич тўловнинг 25 фоизи тўлаб берилади.
Агробанкда тақдим этилаётган “Xonadon Plyus” ипотека кредити ўқитувчиларга субсидия билан биргаликда уй сотиб олиш жараёнини янада енгиллаштиришга ёрдам беради.
Кредит шартлари:
⏺Бошланғич тўлов — 15 фоиздан бошлаб
⏺Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 380 млн сўмгача
⏺Тошкент шаҳри учун — 480 млн сўмгача
⏺Кредит муддати — 20 йилгача
⏺Фоиз ставкаси — йиллик 17 фоиз
Ариза бериш учун OneID орқали Агробанкка кредит тарихини текширишга рухсат бериш керак.
Реклама