Маблағингизни фирибгарлар ўғирлаган бўлса, Click қайтарaди

Click мамлакатдаги энг хавфсиз финтех платформаларидан бири бўлиб, ҳар куни миллионлаб фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлайди.

Шу билан бирга, Click фойдаланувчиларининг ҳимояси фақат технологиялар билан чекланиб қолмайди. Компания фойдаланувчиларни фирибгарлардан ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олади ва буни амалда кўрсатади: эндиликда, агар Click тизими орқали пул ўғирланса, мазкур маблағни компаниянинг ўзи қайтарaди.

Маблағлар текширув якунларига кўра қайтарилади: агар фирибгарлик тасдиқланса, пул фойдаланувчига қайтариб берилади. Бундай ҳолларда Click жамоаси аризага тезда жавоб беради, вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқади ва муаммо тўлиқ ҳал бўлгунча фойдаланувчини қўллаб-қувватлайди.

Шубҳали операцияларга дуч келсангиз, Click SuperApp иловасидаги мини-илова орқали ариза қолдиришингизни маслаҳат берамиз:

Фирибгарлик ҳақида хабар бериш

Бу Click’нинг қатъий ёндашуви: хавфсизлик шунчаки гап эмас, балки компания зиммасидаги аниқ мажбуриятдир.

Реклама

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan