Paynet фойдаси кескин ошди

Йирик тўлов ташкилотлари I чорак учун молиявий ҳисоботларини эълон қилди.

Payme фойдасини 49,6 фоизга ошириб, 104 млрд сўмга етказди ва Click’ни ортда қолдирди.

Click фойдаси анча камроқ — 7,4 фоизга ўсиб, 78,6 млрд сўмни ташкил қилди.

Paynet эса соф фойдасини 4 баробарга оширди. Уч ойлик фойда 449,5 млрд сўм бўлди — бу бутун бошли 2025 йилдан (395,1 млрд сўм) кўпроқ.

Компания фойдаси кескин ўсишига 321,1 млрд сўмлик бир марталик дивиденд сабаб бўлди. Бусиз фойда 128,4 млрд сўм бўларди.

Маълумот учун, Paynet 2025 йилда Humo’ни 65 млн долларга сотиб олганди. Компанияда Paynet Xolis ва Paynet Crypto каби лойиҳалари ҳам бор.

@bankir

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan