Ёшлар учун тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантиришга қаратилган янги молиявий механизм ишламоқда. Дастур орқали бизнес очиш, ускуна харид қилиш ва айланма маблағни тўлдириш мумкин.
Шартлар:
— 5 млрд сўмгача маблағ
— 84 ойгача муддат
— 24 ойгача имтиёзли давр
Фоиз ставкалари:
— давлат жамғармаси ҳисобидан 18%
— ЕТТБ маблағлари ҳисобидан 23,5%
Кредит ёшлар бизнесини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.