1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда айрим йирик битимлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилади. Бу тартиб яширин иқтисодиётга қарши чоралар доирасида жорий этилмоқда.
Эндиликда кўчмас мулк ва автомобил савдоси банкдаги эскроу ҳисоблари орқали бажарилади. Маблағ сотувчига фақат нотариус шартномани тасдиқлаганидан кейин ўтказилади.
Банклар янги тизимга мослашганини маълум қилмоқда. Хусусан, СҚБда:
тизимлар янгиланди;
нотариуслар билан электрон алмашинув йўлга қўйилди;
маблағ хавфсизлиги кафолатланди.
Мазкур ўзгаришлар ҳисоб-китобларда шаффофликни ошириш ва фирибгарликни камайтиришга қаратилган.
